«иккиламчи бозор» тегли мақолалар


Тошкентда 1 йил ичида иккиламчи бозордаги уй-жойларнинг ўртача нархи деярли 20 фоизга ошди — ИТИМ
22 феврал 2024, 12:35

Тошкентда 1 йил ичида иккиламчи бозордаги уй-жойларнинг ўртача нархи деярли 20 фоизга ошди — ИТИМ

Тошкентдаги уй-жойларнинг иккиламчи бозордаги ўртача нархи бир йилда деярли 20 фоизга ошди, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотида. Январда иккиламчи уй-жойлар ўртача нархи квадрат метри учун 1122 долларни ташкил этди. Бектемир, Сергели ва Яшнободда нархлар бироз ошди.

2023 йилда Ўзбекистонда автомобиль савдоси 18 фоизга, хусусан, электромобилники 4,3 бараварга ошди
18 январ 2024, 11:58

2023 йилда Ўзбекистонда автомобиль савдоси 18 фоизга, хусусан, электромобилники 4,3 бараварга ошди

Ўзбекистонда 2023 йилда 1,69 млн дона автотранспорт воситаси сотилди, бу 2022 йилга нисбатан 18 фоизга кўп. Электромобиллар савдоси 4,3 борабарга ошиб, 25,7 мингта электрокарни ташкил этди. Электромобилларнинг 71 фоизи пойтахтда сотилди.

Ноябрда пойтахтнинг 10 та туманида уй-жой ижараси нархи пасайди — ИТИМ
18 декабр 2023, 12:56

Ноябрда пойтахтнинг 10 та туманида уй-жой ижараси нархи пасайди — ИТИМ

Ноябрь ойида Тошкентда уй ижарасининг ўртача нархи 2,1 фоизга пасайиб, квадрат метри учун 9,3 долларни ташкил этди, дея маълум қилди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази. Пойтахтнинг 10 та туманида ижара нархи тушган, бунда энг арзон ҳудудлар Сергели ва Бектемир бўлиб турибди.

Ўзбекистонда октябрь ойида кўчмас мулк савдоси 10 фоизга камайди — ИТИМ
23 ноябр 2023, 16:02

Ўзбекистонда октябрь ойида кўчмас мулк савдоси 10 фоизга камайди — ИТИМ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда октябрь ойида кўчмас мулк савдоси 10 фоизга камайганини маълум қилди. Мамлакатда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг 51 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятларига тўғри келмоқда.

1-чоракда иккиламчи уй-жойларни ипотека асосида сотиб олиш уч баробардан кўпроққа ортди
15 май 2023, 10:16

1-чоракда иккиламчи уй-жойларни ипотека асосида сотиб олиш уч баробардан кўпроққа ортди

I чоракда Ўзбекистон аҳолисининг ипотека кредитларига бўлган талаби юқорилигича қолди, дейилади Марказий банк ҳисоботида. Бу даврда жами 3 трлн 260 млрд сўмлик кредитлар берилган. Янги биноларда уй-жой сотиб олиш учун ажратилган маблағлар ҳажми эса камайган, иккиламчи бозорда уч бараварга кўпайган.

Иккинчи чоракда уйлар нархи ўсиши секинлашди. Сабаблар
15 июл 2022, 09:49

Иккинчи чоракда уйлар нархи ўсиши секинлашди. Сабаблар

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида юқори фаоллик иккинчи чоракда ҳам давом этди. Марказий банк маълумотларига кўра, апрель-июнь ойларида иккиламчи кўчмас мулк нархлари 2 фоизга, янги бинолардаги квартиралар 2,4 фоизга ошган.

Автомобиль сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши ортидан бозорда юқори ўсиш кузатилди
15 феврал 2022, 16:21

Автомобиль сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши ортидан бозорда юқори ўсиш кузатилди

2022 йил январь ойида 113,2 минг дона (2021 январига нисбатан 126,4% кўп) автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди. Бундай ўсишга 1 январдан автомобилларни сотиб олганлик учун йиғимнинг тўлиқ бекор қилиниши ва олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштиришда ундириладиган давлат божи БҲМнинг 3 баробаригача камайтирилиши сабаб бўлган.

Иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш давом эттирилади
2 феврал 2022, 11:41 4

Иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш давом эттирилади

2022 йилнинг биринчи чорагида тижорат банклари томонидан ажратилган ипотека кредитлари 42 млн доллар миқдорида Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштирилади. «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ ўз фаолиятини тиклаб, иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитларини қайта молиялаштиришни давом эттиради.

Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар нима учун кўтарилди
28 октябр 2021, 23:28

Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар нима учун кўтарилди

Иккиламчи бозорда кўпгина автомобиль моделларининг нархи сезиларли даражада ошди. Нархларнинг кескин ўсиши янги маҳаллий автомобилларни ишлаб чиқаришнинг секинлашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат «иккинчи қўл» автомобилларига бўлган талабни ошириб юборди.

Spot: Тошкентдаги иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар шарҳи
13 сентябрь 2021, 10:17

Spot: Тошкентдаги иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар шарҳи

Август ойида Тошкент шаҳридаги иккиламчи бозорда турар жой нархлари ҳар квадрат метр учун ўртача 7,5 млн сўмни ташкил қилди, бирламчи бозорда — 8,4 млн сўм.

Ўзбекистон ипотека бозоридаги вазият қандай?
12 август 2021, 10:04

Ўзбекистон ипотека бозоридаги вазият қандай?

Марказий банк 2021 йилнинг биринчи ярмида ипотека бозоридаги вазият юзасидан изоҳ берди. Унга кўра, охирги йилда ипотека кредитлари бўйича қолдиқлар 25,2 фоизга — 30,8 трлн сўмга қадар ошди, муаммоли ипотека кредитлари қолдиқлари ҳам 4 баробардан кўпроққа ўсиб, 480 млрд сўмга етди. Ҳар олтинчи квартира ипотека асосида сотиб олинмоқда. Иккиламчи бозорда ипотека кредитлари кескин кўпайди.

Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар қандай ва уларга нима таъсир қилади — ИТИМ шарҳи
24 ноябр 2020, 15:24

Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар қандай ва уларга нима таъсир қилади — ИТИМ шарҳи

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг аниқлашича, иккиламчи бозор ҳажми йилига тахминан 2 миллиард долларни ташкил этган ҳолда, ҳар йили 400−500 мингга яқин олди-сотди шартномалари амалга оширилади. ИТИМ экспертлари иккиламчи автомобиль бозордаги автомобилларнинг нархларига таъсир қилувчи омилларни ўрганиш бўйича амалий тадқиқот ўтказди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг